
Жамият
Миллий гвардия томонидан қўриқланадиган объектлар турлари 24 тага етказилади
Қўриқлаш соҳасини тўлиқ рақамлаштириш, мавжуд бешта ахборот тизимини бирлаштирган ҳолда “Рақамли қўриқлаш” ягона ахборот тизимини жорий этиш таклиф қилинди. Мазкур тизим орқали қўриқлаш хизматлари бўйича шартномаларни электрон шаклда расмийлаштириш, тўловларга оид маълумотларни онлайн олиш, тезкор гуруҳларнинг ҳаракатини реал вақт режимида кузатиш имконияти яратилади.


