platina.uz

Ўзбекистон Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги кескинлик сабаб хавотир билдирди

ТИВ томонларни вазиятнинг янада ёмонлашишини олдини олиш учун дипломатик мулоқотга устувор аҳамият беришга чақирган. 

Сиёсат
Кеча, 21:22
Ўзбекистон Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги кескинлик сабаб хавотир билдирди

Ўзбекистон ТИВ Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги кескинлик юзасидан баёнот берди.

Ўзбекистон томони Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги кескинлашиб бораётган ҳолатнинг ривожланишини хавотир билан кузатиб бораётганини эълон қилди.

Шунингдек, иккала томонни вазминлик кўрсатишга, тинчлик ва барқарорлик манфаатлари асосида ҳаракат қилишга, вазиятнинг янада ёмонлашишини олдини олиш учун дипломатик мулоқотга устувор аҳамият беришга чақирган.

”Ўзбекистон вазиятни деэскалация қилиш ва тинч йўл билан ҳал қилишга қаратилган ҳар қандай халқаро ёки минтақавий ҳаракатларни қўллаб-қувватлашга тайёр”, – дейилади ТИВ баёнотида.

Эслатиб ўтамиз, 7 майга ўтар кечаси Ҳиндистон Покистонга зарбалар берди.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+