Ҳиндистон Покистонга ракета зарбалари берди: нималар маълум?
Покистон ҳам ушбу ҳаракатларга жавоб чораларини кўрган. Мамлакат ҳаво ҳудуди 48 соатга ёпилди.

Ҳиндистон 7 майга ўтар кечаси Покистон ва у назорат қиладиган Кашмир ҳудудига ракета ҳужуми уюштирди. Натижада камида саккиз кишини ҳалок бўлди. Покистон ҳужумни "очиқ уруш ҳаракати" деб атади, дея хабар беради Reuters .
Ҳиндистон Мудофаа вазирлиги маълум қилишича, мамлакат қуролли кучлари “Синдур” операциясини бошлаб, тўққизта нишонга ҳужум қилган.
“Покистон ва у томонидан босиб олинган Жамму ва Кашмирдаги террорчилик инфратузилмаси Ҳиндистонга қарши терактлар режалаштирилган ва йўналтирилган”, — дейилади баёнотда.
BBCнинг Покистон армияси баёнотига асосланиб хабар беришича, зарбалар террорчилар эмас, тинч аҳоли яшайдиган ҳудудларга берилган. Унинг сўзларига кўра, Ҳиндистон самолётлари ўз ҳаво кенгликларидан ракеталарни учирган. Ҳиндистон зарбалари натижасида саккиз киши ҳалок бўлди, 35 киши яраланди, икки киши бедарак йўқолган. Зарбалардан бири масжидга урилди.
Покистон устидаги ҳаво ҳудуди 48 соатга ёпилди.
SAMAA телеканалининг хабар беришича, Покистон Ҳиндистон ҳудудидаги нишонларга жавоб зарбалари берган. Покистон ҳукумати раҳбари Шаҳбоз Шариф "мамлакат душманннинг маккор ҳужумларига муносиб жавоб беришини" айтган.
Иккала томон ҳам ядровий қуролга эга. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш давлатларни максимал даражада ҳарбий вазминликка чақирди. АҚШ президенти Доналд Трамп эса ҳужумлар бошланганини аҳмоқлик деб атаб, мамлакатлар тез орада келишиб олиши кераклигини таъкидлади.
Можаро 22 апрел куни машҳур Паҳалгам тоғ курорти ҳудудида содир этилган терактдан сўнг авж олди, у ерда қуролланган шахслар бир гуруҳ сайёҳларга қарата ўт очди. Оқибатда йигирма олти киши ҳалок бўлди, улардан 25 нафари Ҳиндистон ва бир нафари Непал фуқароси. Ҳиндистон терактда Покистондан келган жангарилар жавобгар эканлигини айтди, аммо Покистон бу ишга алоқадорликни рад этди.