Мали Украина билан дипломатик алоқаларни узди
Бунга Украина Бош разведка бошқармасининг ҳукуматга мухолиф туарег исёнчиларга маълумот узатгани ҳақида баёноти билан боғлиқ.
Мали ҳукумати Украина билан дипломатик муносабатларни узганини эълон қилди.
Малининг ўтиш даври ҳукумати Украина билан дипломатик алоқаларни узишга қарор қилган.
Ҳукумат баёнотида айтилишича, бу қарор Украина Бош разведка бошқармаси матбуот котиби Андрей Юсовнинг июль ойи охирида ҳукумат қўшинлари ва собиқ "Вагнер" ҳарбий ширкати ёлланма аскарлари карвонига ҳужум қилган туарег исёнчиларини қўллаб-қувватлашда Киевнинг ролини тан олгани ҳақидаги баёнотидан кейин қабул қилинган.
Юсов ўтган ҳафта исёнчиларга ҳужумларни амалга ошириш учун "керакли маълумотлар" берилганини айтди.
Ҳукумат матбуот котиби Абдулае Маиганинг айтишича, расмийлар бу баёнотдан ҳайратда қолган ва Украинани мамлакат суверенитетини бузганликда айблаган.
Ўтган ҳафта Мали армияси 25 июль куни бошланган жангларда катта йўқотишларга учраганини тан олди.
Мали ҳарбийлари ҳам, "Вагнер" вакиллари ҳам аниқ рақамларни келтирмадилар; ёлланма жангарилар орасида ҳалок бўлганлар сони 20 дан 80 кишигача бўлгани маълум қилинган.