platina.uz
Жамият

Таниқли пулмонолог олим Абдулла Убайдуллаев вафот этди

Унинг раҳбарлигида пулмонология фанини ривожлантириш бўйича илмий ишларга асос солинди. 25 нафар тиббиёт фанлари докторлари ва 39 нафар фан номзодларини етиштириб, Ўзбекистонда эътиборли пулмонологлар мактабини яратган.

Таниқли пулмонолог олим Абдулла Убайдуллаев вафот этди

Ўзбек илм-фани оғир жудоликка учради.

Таниқли пулмонолог олим, Ўзбекистон Фанлар академияси академиги, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган тиббиёт Убайдуллаев Абдулла Муҳаррамович 91 ёшида оламдан ўтди. Бу ҳақда Фанлар академияси хабар берди.

У 1934 йилда туғилган. 1958 йилда Тошкент Давлат тиббиёт институтини тамомлаган. 1956-1958 йилларда Тошкент 1-шахар клиник касалхонасида фелдшер, Тошкент врачлар малакасини ошириш институти терапия кафедрасида 1958-1960-йилларда ординатор, 1961-1963-йилларда аспирант, 1964-1967-йилларда ассистент, 1967-1968 йилларда доцент лавозимларида фаолият юритган.

1965 йилда номзодлик диссертациясини, 1974 йилда Москвада докторлик диссертациясини ёқлаган. 1978-йилда Тошкент врачлар малакасини ошириш институтида клиник пульмонология кафедрасини Собиқ иттифоқда биринчилардан бўлиб ташкил этган.

1979 йилда профессор унвонига эга бўлган ва бу кафедрани 2014 йилгача бошқарган. 11 йил мобайнида (1975-1986 йиллар) ТошВМОИда терапия факултети декани, кейинчалик даволаш иши бўйича проректор лавозимларида ишлаган.

1986 йилда Сил касалликлари илмий текшириш институтига директор этиб тайинланди. Институтда унинг рахбарлигида илмий ва амалий ишлар кўлами кенгайтирилди ва пулмонология фанини ривожлантириш бўйича илмий ишларга асос солинди. У яратган пулмонологлар мактаби ўпканинг носпецифик касалликлари эпидемиологияси ва генетик жихатлари хусусида ишлаб, ўпка касалликларини олдини олиш ва даволаш бўйича катта ишлар қилинмоқда.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid