platina.uz

Шавкат Мирзиёев 9 майда Москвага боради

Президент Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 80 йиллигига бағишланган маросимда қатнашади. 

Сиёсат
7 апрель, 13:05
Шавкат Мирзиёев 9 майда Москвага боради

Шавкат Мирзиёев 9 майда Москвага боради.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Москвада бўлиб ўтадиган Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 80 йиллигига бағишланган маросимда иштирок этади. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот котиби Шерзод Асадов журналистларга маълум қилди.

“Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 9 май куни Москва шаҳрида бўлиб ўтадиган Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 80 йиллиги муносабати билан ўтказиладиган юбилей тадбирларида иштирок этади”, — деди Асадов парламентлараро иттифоқнинг Тошкентдаги ассамблеяси чоғида.

Асадов бу масала Ўзбекистон раҳбарининг Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Федерация Кенгаши раиси Валентина Матвиенко билан учрашувида муҳокама қилинганини таъкидлади.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+