Исроил Эрон ҳудудига ҳаво зарбалари уюштирди
Mehr агентлиги маълумотларига кўра, Теҳронда бир неча портлаш содир бўлган. Эрон томони "унча катта бўлмаган зарар" ҳақида баёнот берди.
Исроил армияси 26 октябрга ўтар кечаси Эрон ҳудудига зарбаларни амал оширди. Яҳудий давлати қуролли кучларига кўра, мақсад ҳарбий нишонлар бўлган. Пойтахт Теҳронда портлашлар юз берди.
"Эрондаги режимнинг Исроил давлатига қарши бир неча ой давом этган ҳужумларига жавобан Исроил мудофаа кучлари ҳозирда ҳарбий нишонларга аниқ зарбалар бермоқда. Режим ва унинг минтақадаги вакиллари 7 октябрдан буён етти жабҳада, жумладан Эрон ҳудудидан тўғридан-тўғри ҳужумлар бўйича Исроилга ҳужум қилмоқда", — дейилади ЦАХАЛ Телеграм хабарида.
Исроил ўз ҳудудидаги ҳужумларга "жавоб беришга ҳақли ва мажбуриятга эга" деб ҳисоблайди. "Мудофаа ва ҳужумдаги имкониятларимиз тўлиқ сафарбар қилинган", — дейилади хабарда.
Mehr агентлиги маълумотларига кўра, Теҳронда бир неча портлаш содир бўлган. Шунга ўхшаш маълумотни IRNA агентлиги ва бошқа қатор Эрон ОАВлари ҳам келтирмоқда. Кейинчалик шаҳарда ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари ишга тушгани маълум бўлди.
Исроил фақат ҳарбий нишонларга зарба берди, дейди CBS манбалари. Телеканал маълумотларига кўра, ҳужум ядро ва нефт иншоотларига таъсир қилмаган. NBC манбаларининг айтишича, ҳарбий казарма ва қурол-яроғ омборини нишонга олинган.
Axios маълумотларига кўра, бу ҳужум Эроннинг 1 октабр куни Исроилга қарши йирик баллистик ракета ҳужумига жавоб бўлган.
Эрон томони ҳам ҳужумлар борасида баёнот берди, унга кўра Теҳрон, Ҳузистон, Илам провинцияларига зарбалар уюштирилган. Етказилган зарар "унча катта бўлмаган" дея баҳоланмоқда.