Олий таълим, фан ва инновациялар вазири тайинланди

Аввалги вазир 2023 йил октябрида ишдан олинганди. 

Жамият
2 февраль, 16:45
Олий таълим, фан ва инновациялар вазири тайинланди

Ўзбекистон Президентининг фармони билан Конгратбай Авезимбетович Шарипов Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазири лавозимига тасдиқланди. 

Бундан илгарироқ К.Шарипов номзоди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан маъқулланган эди. 

Конгратбай Шарипов 1963 йил 24 мартда Қорақалпоғистон Республикаси Қўнғирот туманида хизматчи оиласида туғилган. 2009 йил июлдан 2010 йил сентябргача Тошкентдаги Турин политехника университети ректори лавозимида ишлаган.

2010 йил октябрь ойидан Тошкент шаҳридаги Турин политехника университетида молия ва иқтисод бўйича биринчи проректор лавозимида ишлаб келган.

2017 йил августидан 2019 йилгача Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети ректори лавозимида ишлаган.

2019 йилда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари лавозимида ишлаган.

2019 йил ноябрь ойидан Тошкент давлат иқтисодиёт университети ректори лавозимида ишлаб келмоқда эди. 

Эслатиб ўтамиз, аввалги вазир Иброҳим Абдураҳмонов Қишлоқ хўжалиги вазири лавозимига ўтказилганди. 

© 2023 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+