platina.uz

Путин Трамп унга таҳдид қилган суҳбатни эслолмаслигини айтди

Россия раҳбари БРИКС саммити якунлари бўйича матбуот анжумани чоғида Трамп таҳдиди, Украина уруши ва КХДР аскарлари масаласига изоҳ бериб ўтди. 

Жаҳон
25 октябрь, 11:00
Путин Трамп унга таҳдид қилган суҳбатни эслолмаслигини айтди

Россия президенти Владимир Путин АҚШ собиқ раҳбари Доналд Трампнинг Россия Украинага ҳужум қилса, Москвага зарба бериш билан таҳдид қилганини эслолмаслигини айтди.

Трамп Wall Street Journal нашри журналистлари билан суҳбат чоғида Путинга Москвага зарба бериш билан таҳдид қилганини даъво қилганди.

Путин БРИКС саммити якунлари бўйича матбуот анжумани чоғида президентлик пойгаси чоғида айтилган бундай баёнотларни жиддий қабул қилишнинг ҳожати йўқлигини айтди. Россия раҳбарига кўра, бундай таҳдидлар мамлакатни уйғотади, холос.

Шу билан бирга, Путин Трампнинг Украинадаги урушни тўхтатиш истаги ҳақидаги баёнотларини самимий деб билишини таъкидлади.

Путин бундан ташқари Украинадаги уруш ва КХДР аскарлари борасидаги хабарларни изоҳлади. Унинг айтишича, Россия реал вақт режимидан келиб чиқиб, музокараларга тайёр, қарор қабул қилиш эса Украина томонида қолмоқда.

Шунингдек, Курск вилоятида бир ойда 26 минг украиналик аскар ўлган, яна 2 минги қуршовга тушди, деди Путин.

КХДР аскарлари борасида эса Путин бу "бизнинг ишимиз" дея изоҳ берди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+