platina.uz
Жамият

Исроил Эрон ҳудудига зарбалар берди

Мудофаа вазири Исраэл Кац фавқулодда ҳолат эълон қилиб, Теҳрон яқин орада зарба бериши мумкинлигидан огоҳлантирди. Мамлакат ҳаво ҳудудини ёпди. 

Исроил Эрон ҳудудига зарбалар берди

Исроил Эрон ҳудудига зарбалар берди.

13 июнга ўтар кечаси Исроил Эронга қарши кенг кўламли ҳаво операцияси бошланганини эълон қилди. Бу ҳақда Исроил мудофаа кучлари хабар берди. Ҳарбий маълумотларга кўра, зарбалар Эрон ядровий дастури билан боғлиқ объектларга берилган.

Исроил мудофаа вазири Исраэл Кац фавқулодда ҳолат эълон қилиб, Теҳрон яқин орада зарба бериши мумкинлигидан огоҳлантирди. Бош вазир Бенямин Нетаняху зудлик билан хавфсизлик маҳкамаси йиғилишини чақирди.

Исроил ҳарбийлари баёнотига кўра, Эрон энг қисқа вақт ичида 15 тагача ядро каллакларини ишлаб чиқариш учун етарли даражада бойитилган уранга эга. Тел-Авив буни миллий хавфсизликка бевосита таҳдид сифатида баҳолади. Исроил ҳаво ҳудудини вақтинча ёпди.

Қўшма Штатлар Исроилнинг Эронга ҳужуми ҳақида огоҳлантирилганини, аммо унда иштирок этмаганини айтди.

АҚШ Давлат котиби Марко Рубио Теҳронни АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий объектларига ҳужум қилишдан огоҳлантирди.

Зарбалар Теҳрон яқинидаги камида олтита ҳарбий объект, жумладан, юқори мартабали ҳарбийлар ва илмий амалдорлар жойлашган биноларни нишонга олган.

Эрон матбуотига кўра, зарбалар сабаб Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси қўмондони генерал Ҳусайн Саламий ўлдирилган бўлиши мумкин.

Тасним хабарига кўра, у билан бирга икки ядро физикаси олими ҳам ҳалок бўлган. Тинч аҳоли қурбонлари ҳақида ҳам хабарлар бор.

Ҳаво ҳужумлари Теҳрондан ташқари Эрон ядровий дастурининг муҳим жойларидан бири жойлашган Натанз ва Ҳамадонда ҳам қайд этилган.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid