platina.uz
Иқтисод

Президент Зомин технопаркидаги лойиҳалар билан танишди

Бу ерда ноутбук, планшет, сервер, роутер каби замонавий маҳсулотлар ҳам ишлаб чиқарилади.  Тайёр маҳсулотларнинг қарийб 70 фоизи ташқи бозорга  йўналтирилади. 

Президент Зомин технопаркидаги лойиҳалар билан танишди
Фото: Президент матбуот хизмати.

Президент Шавкат Мирзиёев Жиззах вилоятида бўлиб турибди.

Давлат раҳбари Зомин технопаркида режалаштирилган янги лойиҳалар тақдимоти билан танишди.

Ушбу технопарк 400 гектар майдонда барпо этилмоқда. Биринчи босқичда 9 лойиҳа бўйича ишлар бошланган. Энди иккинчи босқич доирасида яна 5 та лойиҳа шакллантирилган.

Жумладан, “Longze Investment Group” компанияси билан ҳамкорликда хавфсизлик ва тиббиёт техникалари, “Foxit” компанияси билан ноутбук, планшет, сервер, роутер каби замонавий маҳсулотлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш мўлжалланмоқда. Шунингдек, чарм ва спорт пойабзаллари, қурилиш материаллари, чинни идишлар, кимё маҳсулотлари бўйича лойиҳалар кўзда тутилган.

Уларнинг умумий қиймати 250 миллион доллар атрофида бўлиб, юқори қийматли товарлар ишлаб чиқарилади. Тайёр маҳсулотларнинг қарийб 70 фоизи ташқи бозорга йўналтирилади.

Жиззах вилоятида хорижий инвестициялар миқдори йил сайин ўсиб бормоқда. 2018 йилда вилоятда бор-йўғи 18 миллион доллар хорижий инвестиция ўзлаштирилган бўлса, ўтган йили бу рақам 1 миллиард доллардан ошган. Охирги саккиз йилда вилоятга 3,7 миллиард доллар инвестиция киритилган, 4 мингдан зиёд саноат корхоналари ишга тушган. Чет эл капитали иштирокидаги корхоналар сони 260 тадан ошган.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid