platina.uz
Жамият

Талабалар харид қилган авиа ва темир йўл чипталари бепул алмаштириб берилади

Талабалар харид қилган авиа ва темир йўл чипталари бепул алмаштириб берилади
Аввалроқ Ўзбекистонда ҳаво кескин пасайиб кетиши сабаб мактаб ва ОТМларда қишки таътил вақти узайтирилгани ҳақида хабар берилганди. Бу даврда аҳоли ўртасида, айниқса таълим ташкилотларида мавсумий грипп касаллигининг кескин кўпайишининг олдини олиш мақсадида олий ва профессионал таълим муассасалари, академик лицей талаба-ўқувчилари учун қишки таътил муддати 2023 йил 18 январга қадар узайтирилди. Дарс машғулотлари 18 январдан бошланади. Бу даврда таълим ташкилотлари педагог ва бошқа ходимларга амалдаги иш ҳақи тўловлари сақланиб қолади. Шунингдек, таътил кунлари талабалар учун илмий мақолалар тайёрлаш бўйича онлайн семинарлар, маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилади. Талаба-ўқувчиларнинг ўз таълим муассасаларига қайтишларига қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида авиа ҳамда темир йўл чипталари тариф қисмидан 50 фоиз миқдорида чегирма берилиши муддати ҳам 2023 йилнинг 18 январига қадар узайтирилди. Энг асосийси, 9 январгача харид қилинган авиа ва темир йўл чипталари бепул тарзда тегишли муддатга алмаштириб берилади. Бундан ташқари, таътил узайтирилиши муносабати билан авиа ҳамда темир йўлларда қўшимча жой (рейс)лар ажратилади. Ушбу даврда белгиланган дарс машғулотлари ўқув йили давомида тиғизлаштириб ўқитилади.
© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid