platina.uz
Жамият

Мактаб ва ОТМларда таътил узайтирилди

Мактаб ва ОТМларда таътил узайтирилди
Ўзбекистонга аномал совуқ об-ҳаво кириб келиши муносабати билан барча бўғиндаги таълим муассасаларида қишки таътил муддати 17 январга қадар узайтирилди. Маълум қилинишича, ўқув машғулотлари эса 18 январь, чоршанба кунидан бошланади. Шунингдек,  Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг тегишли йиғилиш баёнига асосан, умумтаълим ҳамда ихтисослаштирилган мактаб ўқувчиларининг, ОТМ талабаларининг қишки таътил кунлари об-ҳаво ҳароратининг кескин тушиб кетиши сабабли 2023 йилнинг 17 январигача давом этади. Мактабларда 2022-2023 ўқув йилининг 3-чораги 2023 йилнинг 18 январидан бошланади. Жорий йилнинг 11-17- январь кунлари режалаштирилган дарс машғулотлари ўқув йили давомида бошқа мавзуларда тиғизлаштирилиб ўқитилади. Мактабгача таълим ташкилотларида ҳам навбатдан ташқари таътил эълон қилинади. Мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчиларида мавсумий грипп касаллиги, шамоллашнинг кескин кўпайишига йўл қўймаслик учун 2023 йил 10-18 январь кунлари навбатдан ташқари таътил эълон қилинади.
© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid