platina.uz
Tashkent Content Market — 4–5 fevral 2027, tcm.uz
Спорт

Тошкентда халқаро бадиий гимнастика юлдузлари жамланади

​2026 йил 5–6 декабр кунлари "HUMO Arena" мажмуасида ўтказиладиган халқаро турнирда 30 дан ортиқ мамлакатдан спортчилар, мураббийлар ва ҳакамлар иштирок этади. 

Тошкентда халқаро бадиий гимнастика юлдузлари жамланади

Тошкент илк бор нуфузли халқаро "Самовий нафосат" кубоги мусобақасига мезбонлик қилади.

​2026 йил 5–6 декабр кунлари "HUMO Arena" мажмуасида ўтказиладиган турнирда 30 дан ортиқ мамлакатдан спортчилар, мураббийлар ва ҳакамлар иштирок этади.

​Мусобақада 2011 йилда ва ундан олдин туғилган "senior" тоифасидаги гимнастикачилар яккалик кўпкураши, алоҳида машқлар ҳамда гуруҳ дастурлари бўйича беллашадилар.

​Дастурдан арғамчи, чамбарак, тўп, булавалар ва тасма билан бажариладиган нафис ва мураккаб чиқишлар ўрин олган.

​Ўзбекистон шарафини кўп карра Осиё чемпиони Таҳмина Икромова, Анастасия Саранцева ҳамда гуруҳ машқлари бўйича икки жамоамиз гимнастикачилари ҳимоя қилади.

​"Самовий нафосат" кубогининг Тошкентда ўтказилиши халқаро спорт алоқаларини мустаҳкамлаш, тажриба алмашиш, бадиий гимнастикани оммалаштириш ҳамда Ўзбекистон гимнастика мактабининг ютуқларини дунёга намойиш этишга хизмат қилади.

​Маълумот учун: "Самовий нафосат" кубогининг халқаро тарихи 2021 йилда Москвада бошланган. Кейинги йилларда мусобақа Пекин (2023, 2025) ва Доҳа (2024) шаҳарларида ўтказилган. 2026 йилда эса турнирни ўтказиш ҳуқуқи илк бор Ўзбекистон пойтахтига берилди.

​Манзил: "HUMO Arena", Тошкент

Сана: 5–6 декабр, 2026 йил.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid