platina.uz
Жамият

Мактабларда “Болалар учун гимнастика” дастури жорий қилинади

Мактабларда “Болалар учун гимнастика” дастури жорий қилинади
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Гимнастика спорт турларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори имзоланди. Унга кўра, 2023/2024 ўқув йилидан бошлаб мактабларда бошланғич синф ўқувчиларига мўлжалланган, гимнастика спорт турлари бўйича спорт мактабининг бошланғич тайёргарлик гуруҳлари учун ишлаб чиқилган дастур асосида “Болалар учун гимнастика” дастури жорий қилинади. Мактабгача таълим вазирлиги Ўзбекистон гимнастика федерацияси билан биргаликда 2023 йил 1 июлга қадар давлат мактабгача таълим ташкилотларида тарбияланувчиларни гимнастикага асосланган мунтазам жисмоний машқларга қизиқтириш ва шуғуллантириш бўйича тўгараклар фаолиятини тизимли йўлга қўйилади. Спортни ривожлантириш вазирлиги тизимида биринчи босқичда Нукус, Самарқанд ва Фарғона шаҳарларида замонавий моддий-техника ва ўқув-машқ базасига эга бўлган ҳудудий Гимнастика спорт турларига тайёрлаш марказлари (кейинги ўринларда – Гимнастика марказлари) ташкил этилади. Гимнастика марказлари ўз фаолиятини 2024/2025 ўқув йилидан бошлайди. Гимнастика марказлари ўқувчиларининг умумий контингенти жами 132 нафарни ташкил этиб, улар 1–11-синф ўқувчиларидан иборат бўлади. Гимнастика бўйича олимпия захиралари мактабида 7 ёшдан 18 ёшгача бўлган таълим олувчи ўқувчи-спортчиларнинг умумий контингенти 132 нафарни ташкил этган ҳолда, ўқиш муддати 11 йил бўлиб, ҳар йили 12 нафар иқтидорли ўқувчи-спортчи қабул қилинади 2023/2024 ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ва унинг филиалларида гимнастика бўйича амалдаги ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрларини икки бараварга ошириш чоралари кўрилади.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid