platina.uz
Tashkent Content Market — 4–5 fevral 2027, tcm.uz
Жаҳон

ОАВ: GTA бир куннинг ўзида 2,36 миллиард доллар даромад келтирди

GTA 6 ишлаб чиқувчиси Rockstar ва унинг бош компанияси Таkе-Two ўйиннинг савдо натижалари бўйича расмий маълумотларни эълон қилмаган. Шунга қарамай, компаниялар ўйинга бўлган талабни “мисли кўрилмаган” деб баҳолади.

ОАВ: GTA бир куннинг ўзида 2,36 миллиард доллар даромад келтирди

19 ноябрь куни машҳур Grand Тheft Аutо 6 (GTA 6) видеоўйини тақдим этилди ва илк кундаёқ сотувлар рекордини янгилади.

Sensor Тоwеr таҳлилий платформасига кўра, ўйиннинг олдиндан буюртмалари ва илк кундаги савдоси жами 24,5 миллион нусхадан ошиб, тахминан, 2,36 миллиард доллар даромад келтирган. Таққослаш учун, 2026 йилда энг кассабоп фильм “Ўргимчак одам: янги кун” кинотеатрлардаги бутун намойиши давомида 2,5 миллиард доллар даромад қилган.

GTA 6 ишлаб чиқувчиси Rockstar ва унинг бош компанияси Таkе-Two ўйиннинг савдо натижалари бўйича расмий маълумотларни эълон қилмаган. Шунга қарамай, компаниялар ўйинга бўлган талабни “мисли кўрилмаган” деб баҳолади. GTA 6 Rockstar компаниясининг қарийб 30 йиллик жиноят симулятори франшизасининг сўнгги қисми бўлиб, у тарихдаги энг машҳур ўйинлардан бирига айланди.

Ўйинда Америка орзуси сатирик тарзда тасвирланади. Воқеалар АҚШнинг Флорида штатидан илҳомланиб яратилган хаёлий Леонида штатида кечади. Ўйинчилар жиноятчилик оламига эндигина кириб келаётган Лусийа ва унинг шериги Жейсон исмли икки қаҳрамонни бошқаради.


Мавзуга оид: Узоқ кутилган GTA VI: 13 йиллик интизорлик, технологик инқилоб ва миллиардлаб долларлик таваккал


GTA 6 ни ишлаб чиқиш учун 1 миллиард доллардан ортиқ маблағ сарфлангани тахмин қилинмоқда. Бу эса уни тарихдаги энг қиммат видео ўйинга айлантиради. Sensor Тоwеr прогнозига кўра, GTA 6 шу қадар машҳур бўладики, у геймерларнинг бошқа бир кишилик ўйинларга сарфлайдиган вақтини 10 фоизга қисқартиради.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid