platina.uz
Tashkent Content Market — 4–5 fevral 2027, tcm.uz
Жамият

Хорватияда ишлаш учун виза сўраган 50 дан ортиқ ўзбекистонликнинг меҳнат шартномаси сохта бўлиб чиқди

Миграция агентлиги бундай ҳолатларнинг оқибати жиддий эканини билдириб, агар ваколатли органлар алоҳида қарор чиқарса, нафақат Хорватия, балки Шенген ҳудудига кириш бир неча йилга тақиқланиши ҳам мумкинлигини маълум қилди. 

Хорватияда ишлаш учун виза сўраган 50 дан ортиқ ўзбекистонликнинг меҳнат шартномаси сохта бўлиб чиқди

Хорватияда ишлаш учун виза сўраган 50 нафардан ортиқ ўзбекистонлик тақдим этган меҳнат шартномалари текширувда сохта бўлиб чиқди.

Бу ҳақда Миграция агентлиги матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, фуқароларнинг 17 нафари ҳужжатларини хусусий бандлик агентликлари орқали топширган, барча аризалар рад этилган. Агентлик бундай ҳолатларнинг оқибати жиддий эканини билдириб, агар ваколатли органлар алоҳида қарор чиқарса, нафақат Хорватия, балки Шенген ҳудудига кириш бир неча йилга тақиқланиши ҳам мумкинлигини маълум қилди.

“Фирибгарлик кўпинча интернетдаги оддий ёзишмалардан, яъни Telegram, Instagram ва WhatsApp орқали бошланади. Сизга хорижда тайёр иш бор деб шартнома юборишади, чиройли ваъдалар беришади, осон суҳбат қилишади ва ҳеч қандай касб ва хорижий тил керак эмас деб айтишади”, дея эътиборли бўлишга чақирди Миграция агентлиги матбуот хизмати.

Қайд этилишича, шунчаки визанинг ўзи ишга жойлашиш дегани эмас. Консалтинг фирмалар хорижда ишга жойлаштиришни ташкиллаштириш ҳуқуқига ҳам эга эмас. Бу фаолият билан хорижга ишга жўнатишни ташкиллаштириш бўйича махсус лицензияга эга хусусий бандлик агентликлари шуғулланади.

Фуқаронинг қаерда ишлаши, қанча маош олиши ва меҳнат шартлари иш берувчи билан тузиладиган шартномасидагина кўрсатилади. Шартномада ёзилмагани учун ишга жойлаштириш бўйича оғзаки ваъдани ҳеч қачон исботлаб бўлмайди. Агентлик фуқароларни шартнома бўйича фирма айнан қайси хизматни зиммасига олаётганини, албатта,текширишга чақирди.

Шартнома сохта ёки ҳақиқий эканлигини қандай билиш мумкин?

Миграция агентлигига кўра, хорижий иш берувчининг шартномаси сохта ёки ҳақиқий эканини билишнинг бепул ечими ҳам бор. Миграция агентлиги ва ICMPD ҳамкорлигида ташкил этилган миграция ресурс маркази шартномани текшириб беради ҳамда хавфсиз ва қонуний меҳнат мобиллиги бўйича йўл-йўриқ ҳам кўрсатади. Бунинг учун қуйидаги рақамга қўнғироқ қилиш лозим: +998 90 819-06-25

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid