platina.uz
Tashkent Content Market — 4–5 fevral 2027, tcm.uz
Жамият

Тошкентдаги Қорасув каналида Нил тимсоҳи аниқланди

Судралиб юрувчи жонивор хавфсиз тарзда тутиб олиниб, реабилитация қилиш учун Тошкент ҳайвонот боғига топширилди. Ҳозирда Нил тимсоҳи Ўзбекистон сув ҳавзасига қандай келиб қолгани ўрганилмоқда.

Тошкентдаги Қорасув каналида Нил тимсоҳи аниқланди

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси тизимидаги Экоҳудуд ва овчиликни ривожлантириш департаментига Тошкентдаги Қорасув каналида Нил тимсоҳи аниқланганлиги ҳақида мурожаат келиб тушди.

Ҳолат Қўмита ҳамда Тошкент ҳайвонот боғи мутахассислари билан ҳамкорликда ўрганилди. Маълумот ўз тасдиғини топди ва судралиб юрувчи жонивор хавфсиз тарзда тутиб олиниб, реабилитация қилиш учун Тошкент ҳайвонот боғига топширилди. Ҳозирда Нил тимсоҳи Ўзбекистон сув ҳавзасига қандай келиб қолгани ўрганилмоқда.

Маълумот учун: Нил тимсоҳи тимсоҳлар туркумининг энг йирик ва хавфли вакилларидан биридир. Табиий шароитда у Африканинг чучук сувли дарё, кўл ва ботқоқликларида яшайди.

Экология миллий қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 5 ноябрдаги 736-сон "Ёввойи ҳайвонларни сақлаш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ, жисмоний шахслар томонидан ёввойи ҳайвонларни (жумладан, тимсоҳларнинг барча турларини) ярим эркин шароитларда, сунъий яратилган яшаш муҳитида ёки тутқунликда сақлаш тақиқланганини эслатиб ўтади. Шунингдек, улардан цирк томошаларини ўтказиш мақсадида фойдаланиш ҳам ман этилади.

Қўмита фуқароларни қонунчилик талабларига қатъий риоя қилишга, ёввойи ҳайвонларни ноқонуний сақламасликка ҳамда бундай ҳолатлар аниқланганда зудлик билан тегишли органларга хабар беришга чақиради.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid