Роналдунинг ўғли Португалия термасида илк бор майдонга тушди
Унинг жамоаси Андорра билан куч синашиб, 4:0 ҳисобида ишончли ғалабага эришди.

Португалия U-17 терма жамоаси Европа чемпионати саралаш босқичи доирасида Андорра билан куч синашиб, 4:0 ҳисобида ишончли ғалабага эришди.
Мазкур беллашув Криштиану Роналду Жуниор учун алоҳида аҳамият касб этди. Ёш футболчи учрашувнинг сўнгги 20 дақиқасида майдонда ҳаракат қилиб, Португалия U-17 терма жамоасидаги дебютини нишонлади.
Роналду Жуниор айни пайтда Саудия Арабистонининг "Ал Наср" клуби ёшлар жамоасида тўп тепмоқда. У жорий мавсумда клуб сафида 7 та учрашувда иштирок этиб, 3 та гол киритишга муваффақ бўлган.
Эслатиб ўтамиз, шу ой бошида Криштиану Роналду термадан кетишини эълон қилди. Роналду 2003 йилда Португалия терма жамоасида дебют қилган. У 23 йилдан ортиқ давом этган фаолияти давомида 234 та учрашув ўтказиб, 146 та гол урган ва 45 та голли узатмани амалга оширган. Футболчи ўйинлар ва голлар сони бўйича эркаклар терма жамоалари тарихида жаҳон рекордчиси ҳисобланади.


