Илҳом Алиевнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига киберҳужумлар уюштирилмоқда
Ҳозирча ҳужумларнинг манбаси, ташкилотчилари ва қайси ижтимоий тармоқ аккаунтлари нишонга олингани ҳақида маълумот берилмаган.

Озарбайжон Президенти Илҳом Алиевнинг ижтимоий тармоқлардаги аккаунтларига нисбатан киберҳужумлар амалга оширилмоқда.
Бу ҳақда Озарбайжон Президенти Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, тегишли идоралар томонидан киберҳужумларнинг олдини олиш ва уларни текшириш бўйича зарур чоралар кўрилмоқда.
Ҳозирча ҳужумларнинг манбаси, ташкилотчилари ва қайси ижтимоий тармоқ аккаунтлари нишонга олингани ҳақида маълумот берилмаган.





