platina.uz
Tashkent Content Market — 4–5 fevral 2027, tcm.uz
Жамият

Тошкентда катта миқдорда пул сақланаётган ўқув марказга бостириб кирмоқчи бўлганлар ушланди

Режага кўра, гуруҳ аъзолари ниқобда ўқув марказга орқа эшикдан кириб, пулни қопларга жойлаштириши ва ижарага олинган автомашинада олиб чиқиб кетиши керак бўлган. Улардан бири электр таъминотини узиши, яна бири эса гувоҳларни чалғитиш учун аёллар кийимини кийиши режалаштирилган. 

Тошкентда катта миқдорда пул сақланаётган ўқув марказга бостириб кирмоқчи бўлганлар ушланди

Тошкент шаҳар ИИББ ва Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари пойтахтдаги ўқув марказларидан бирига режалаштирилган босқинчилик ҳужумининг олдини олди.

Бу ҳақда шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, 1995 йилда туғилган марказнинг собиқ қўриқчиси муассасада катта миқдорда пул сақланишини билган ва жиноятни амалга ошириш учун танишларини жалб қилган.

Режага кўра, гуруҳ аъзолари ниқобда марказга орқа эшикдан кириб, пулни қопларга жойлаштириши ва ижарага олинган автомашинада олиб чиқиб кетиши керак бўлган. Улардан бири электр таъминотини узиши, яна бири эса гувоҳларни чалғитиш учун аёллар кийимини кийиши режалаштирилган.

Гумонланувчилар жиноятдан кейин Фарғона вилояти орқали қўшни давлатга чиқиб кетишни ҳам режа қилган.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар уч нафар гумонланувчини жиноятни амалга оширишидан олдин қўлга олди. Улардан ниқоблар, болға, қоплар, қўлқоплар, рациялар, эшик очиш мосламалари ва калит нусхалари олиб қўйилган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 164-моддаси 2-қисми бўйича жиноят иши қўзғатилди. Гумонланувчилар қамоққа олинган. Дастлабки тергов давом этмоқда.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid