platina.uz
Tashkent Content Market — 4–5 fevral 2027, tcm.uz
Жамият

Журналистлар уюшмаси ва Халқаро Нордик университети ўртасида ҳамкорлик битими имзоланди

Ушбу стратегик шерикликнинг асосий мақсади журналистика бакалавриат таълим йўналиши талабаларининг назарий билимларини бевосита амалиёт билан боғлаш, уларнинг касбий маҳоратини ошириш ва замонавий медиа бозорида рақобатбардошлигини таъминлашдан иборат.

Журналистлар уюшмаси ва Халқаро Нордик университети ўртасида ҳамкорлик битими имзоланди

Халқаро Нордик университети ректори, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Шерзод Мустафақулов ва Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси раиси Шуҳрат Орипов журналист кадрлар маҳоратини ошириш, талабаларни ишлаб чиқариш амалиётига кенг жалб қилиш, соҳада медиа лойиҳаларини ривожлантириш бўйича инновацион корпоратив ҳамкорлик битимини имзолади.

Ушбу стратегик шерикликнинг асосий мақсади журналистика бакалавриат таълим йўналиши талабаларининг назарий билимларини бевосита амалиёт билан боғлаш, уларнинг касбий маҳоратини ошириш ва замонавий медиа бозорида рақобатбардошлигини таъминлашдан иборат.

Журналистлар уюшмаси ва Халқаро Нордик университети ўртасида ҳамкорлик битими имзоланди

Корпоратив ҳамкорлик доирасида талабаларнинг касбий тайёргарлиги ва амалиёт тизимини мутлақо янги сифат босқичига олиб чиқиш кўзда тутилган.

Бунда Университетнинг илмий-инновацион салоҳияти ҳамда Уюшманинг ижодий тажрибаси бирлаштирилиб, янги рақамли платформалар, подкастлар, муаллифлик кўрсатувлари ва ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳалар яратилади.

Шунингдек, “тармоқ – корхона – олийгоҳ” занжири асосида маҳорат дарслари, тренинглар ва ижодий учрашувларни мунтазам ташкил этиш, таниқли журналистлар, тажрибали муҳаррирлар ва халқаро экспертлар иштирокида амалий машғулотлар ташкил этишга келишиб олинди.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid