platina.uz
Tashkent Content Market — 4–5 fevral 2027, tcm.uz
Жамият

Илон заҳаридан саратонга қарши дори яратиш мумкинми?

Миллий биофармацевтика илмий тадқиқот институти вакили Ҳаётбек Абдуллаев ҳаммуаллифлигидаги мақолада айнан шу саволга оид илмий изланишлар таҳлил қилинди. 

Илон заҳаридан саратонга қарши дори яратиш мумкинми?

Илон заҳаридан саратонга қарши дори яратиш мумкинми? Миллий биофармацевтика илмий тадқиқот институти вакили Ҳаётбек Абдуллаев ҳаммуаллифлигидаги мақолада айнан шу саволга оид илмий изланишлар таҳлил қилинди. Мақола халқаро Saudi Pharmaceutical Journal журналида чоп этилди.

​Илон заҳари таркибидаги айрим оқсил ва пептидлар саратон ҳужайраларининг кўпайиши ҳамда организмда тарқалишини чеклаш хусусиятига эга бўлиши мумкин. Олимлар ушбу моддалар асосида янги дори воситаларини яратиш имкониятларини ўрганмоқда.

​Асосий масала — бу моддаларни ўсма ҳужайраларига етказиб, соғлом тўқималарга зарарини камайтириш. Мақолада шу мақсадда нанозаррачалар ва липосомалардан фойдаланиш, шунингдек, пептидларнинг тузилишини такомиллаштиришга оид ёндашувлар ёритилган.

​Муаллифлар ушбу йўналишда қўшимча тадқиқотлар ўтказиш, даволашнинг хавфсизлиги ва самарадорлигини клиник синовларда тасдиқлаш зарурлигини қайд этган.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid