platina.uz
Tashkent Content Market — 4–5 fevral 2027, tcm.uz
Жамият

Давлат тили ва матбуот масъулияти бўйича илмий иш тақдим этилди

Тадқиқотда давлат тили сиёсатини амалга оширишда оммавий ахборот воситаларининг ўрни, журналистларнинг касбий масъулияти, тилга оид мавзуларни ёритиш тамойиллари илмий жиҳатдан таҳлил қилинган.

Давлат тили ва матбуот масъулияти бўйича илмий иш тақдим этилди

Давлат тили ҳафталиги ЎзЖОКУда давлат тили ва матбуот масъулиятига бағишланган илмий ҳимоя билан бошланди.

21 октябрь – Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун. 1989 йилнинг айнан шу санасида “Давлат тили ҳақида”ги қонуннинг қабул қилиниши миллий тилимизнинг ҳуқуқий мақомини мустаҳкамлаш йўлида тарихий қадам бўлган эди.

Ушбу қутлуғ сана арафасида Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ҳузуридаги DSc.03/2025.27.12 Fil.03.01 рақамли илмий кенгашда давлат тили сиёсати ва оммавий ахборот воситалари фаолиятига бағишланган PhD диссертацияси ҳимояси бўлиб ўтди.

Диссертант: Мусаев Шахобиддин Шарафиддинович

Ихтисослик: 10.00.09 – Журналистика (филология фанлари)

Диссертация мавзуси: “Ўзбекистон Республикасининг "Давлат тили ҳақида"ги қонуни ижросида оммавий ахборот воситалари фаолиятининг асосий принциплари”.

Тадқиқотда давлат тили сиёсатини амалга оширишда оммавий ахборот воситаларининг ўрни, журналистларнинг касбий масъулияти, тилга оид мавзуларни ёритиш тамойиллари илмий жиҳатдан таҳлил қилинган. Шунингдек, давлат тилининг жамиятдаги нуфузини ошириш, миллий бирликни мустаҳкамлаш ва ОАВда тил сиёсатини ёритиш самарадорлигини оширишга қаратилган илмий-амалий тавсиялар ишлаб чиқилган.

Тил – миллатнинг маънавий бойлиги, матбуот эса унинг жамиятдаги мавқеини мустаҳкамловчи муҳим кучдир.

Давлат тили ҳафталигида айнан “Давлат тили ҳақида”ги қонун ижросига бағишланган илмий тадқиқотнинг ҳимоя қилиниши алоҳида рамзий аҳамият касб этади. Зеро, давлат тилининг нуфузини юксалтиришда оммавий ахборот воситаларининг ўрни, журналистларнинг сўзга масъулияти ва тил маданиятига муносабати муҳим аҳамиятга эга.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid