platina.uz
Tashkent Content Market — 4–5 fevral 2027, tcm.uz
Жамият

200 давлат ичида 1-ўрин: Президент чемпион робототехникачилар ва уларнинг мураббийларини тақдирлади

Корея Республикасининг Инчхон шаҳрида ўтказилган “FIRST Global Challenge” халқаро робототехника мусобақасида ғолиб чиққанлар Ўзбекистонда кутиб олинди. 

200 давлат ичида 1-ўрин: Президент чемпион робототехникачилар ва уларнинг мураббийларини тақдирлади

Президентнинг Робототехника бўйича халқаро мусобақа ғолиблари ва уларнинг мураббийларини мукофотлаш тўғрисидаги фармони эълон қилинди.

Унга кўра, Корея Республикасининг Инчхон шаҳрида ўтказилган “FIRST Global Challenge” халқаро робототехника мусобақасида дунёнинг 190 га яқин мамлакатидан келган иқтидорли ёшлар ўртасида рекорд натижага эришиб, том маънода тарихий ғалабани қўлга киритгани ва жаҳон чемпиони деган улкан шарафли номга сазовор бўлган қуйидагилар мукофотланди:

“Содиқ хизматлари учун” медали билан

Бўтахонов Зиёдулла Зойиржон ўғли - Робототехника бўйича Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийси

“Келажак бунёдкори” медали билан

Саломов Иброхим Уктамович - Робототехника бўйича Ўзбекистон терма жамоаси сардори

Абдужабборов Абдуллох Абдуғофур ўғли - Робототехника бўйича Ўзбекистон терма жамоаси техник мураббийси

Акбаров Шохрухбек Аъзамжон ўғли - Робототехника бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси

Косимов Акбаршох Анвар ўғли - Робототехника бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси

Мирахмедов Аюбхон Анвар ўғли - Робототехника бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси

Пардаев Умарбек Шерзод ўғли - Робототехника бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси

Содиқов Шукрулло Шерали ўғли - Робототехника бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси

Тешабаев Махкамбек - Робототехника бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси

Тешабаева Сафина - Робототехника бўйича Ўзбекистон терма жамоаси менежери

Тожиқўзиев Жасурбек Рустамжон ўғли - Робототехника бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси

Урманов Баходир Дониёрович - Робототехника бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси

Урманов Хондамир Дониёрович - Робототехника бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси

Юсупхўжаев Ҳасанхон Алишер ўғли - Робототехника бўйича Ўзбекистон терма жамоаси менежери.

Мусобақа ғолиблари Тошкентда муносиб кутиб олинди. Ўзбекистон терма жамоаси 3 та олтин медални қўлга киритиб, мутлақ чемпионликка эришди. Ёш муҳандисларимиз 16 та ўйиннинг барчасида ғалаба қозониб, 637 балл билан мусобақа рекордини қайд этди.

200 давлат ичида 1-ўрин: Президент чемпион робототехникачилар ва уларнинг мураббийларини тақдирлади

FIRST Global Challenge — ҳар йили дунёнинг энг иқтидорли юқори синф ўқувчиларини бирлаштирувчи ноёб муҳандислик олимпиадасидир. Бу йилги глобал беллашув сайёрамизнинг энг долзарб муаммоларидан бири — ўрмон ёнғинларининг олдини олиш, уларнинг оқибатларини бартараф этиш ва табиатни қайта тиклашга бағишланди.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid