platina.uz
Tashkent Content Market — 4–5 fevral 2027, tcm.uz
Жаҳон

Садир Жапаров тўққиз фарзандли оилага автомобил совға қилди

Оила бошлиғи полицияда ишлайди. Унинг энг кичик фарзанди ҳозир етти ойлик чақалоқ. Эркакнинг айтишича, ўзи ҳам кўп фарзандли оилада катта бўлган. 

Садир Жапаров тўққиз фарзандли оилага автомобил совға қилди

Президент Садир Жапаров тўққиз фарзандли оилага автомобил совға қилди.

Оила Норин шаҳридан ипотека кредити асосида турар жой мажмуасидан уч хонали квартира олишди.

Оила бошлиғи полицияда ишлайди. Унинг кичик фарзанди етти ойлик. Эркак шунингдек, онаси саккизта фарзанд дунёга келтирганини айтди.

Жапаров автомобил калитларини топширар экан, эркакни "қаҳрамон ота" деб атади.

"Хотинингиз қаҳрамон она, сиз эса қаҳрамон отасиз. Шунинг учун мен сизга болаларингизни ташиб юришингиз учун кичик микроавтобус олиб келдим", деди у.

Эслатиб ўтамиз, Садир Жапаров Норин вилоятига ишчи ташрифи чоғида Норин шаҳридаги 216 хонадонли турар жой мажмуасини очди. Шунингдек, у Қўчқор туманида 217 хонадонли мажмуанинг очилишида онлайн иштирок этди.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid