platina.uz
Сиёсат

Шавкат Мирзиёев Эмомали Раҳмонни туғилган куни билан табриклади

Ўзбекистон – Тожикистон дўстлик, яхши қўшничилик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.

Шавкат Мирзиёев Эмомали Раҳмонни туғилган куни билан табриклади

5 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.

Давлатимиз раҳбари Тожикистон етакчисини таваллуд куни билан самимий табриклаб, унга мустаҳкам соғлиқ, бахт-саодат ва биродар Тожикистон халқининг равнақи йўлидаги масъулиятли давлатчилик фаолиятида катта муваффақиятлар тилади.

Ўзбекистон – Тожикистон дўстлик, яхши қўшничилик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.

Ҳамкорлик барча йўналишларда жадаллашиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди. Товар айирбошлаш ҳажми барқарор ўсиб бормоқда, транспорт, энергетика, геология, қишлоқ ва сув хўжалиги ҳамда бошқа соҳаларда ўзаро манфаатли шериклик давом этмоқда.

Ҳудудлар ўртасида ва маданий-гуманитар жабҳада фаол алмашинувлар амалга оширилмоқда.

Етакчилар минтақавий кун тартибидаги масалалар юзасидан ҳам фикр алмашдилар, бўлажак икки ва кўп томонлама тадбирлар режасини муҳокама қилдилар.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid