Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди
Университет маъмурий бошқарув, ўқув ва илмий жараёнларга рақамли технологияларни фаол жорий этмоқда. Дуал таълим ривожлантирилиб, илмий ишланмалар тижорат лойиҳаларига, талабалар шаҳарчаси эса илғор инновацион ечимлар майдонига айлантирилмоқда.

Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди.
Ҳозирги кунда олийгоҳда 4 та таълим йўналиши бўйича ўн мингга яқин талаба таҳсил олмоқда.
Университет маъмурий бошқарув, ўқув ва илмий жараёнларга рақамли технологияларни фаол жорий этмоқда. Дуал таълим ривожлантирилиб, илмий ишланмалар тижорат лойиҳаларига, талабалар шаҳарчаси эса илғор инновацион ечимлар майдонига айлантирилмоқда.

«Юртимиз шаҳарлари замонавий ва яшил маконга ўз-ўзидан айланиб қолмайди. Бунинг учун кенг фикрлайдиган, ноанъанавий ғояларни илгари сурадиган, экологик барқарор архитектура ва муҳандислик ечимларини ишлаб чиқадиган ҳамда уларни амалиётга татбиқ эта оладиган янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тарбиялаш жуда муҳим», дея таъкидлайди Саида Мирзиёева.




