platina.uz
Жамият

Истанбулдан Фарғонага учган йўловчиларнинг 100 га яқин багажи қолдириб кетилди

Centrum Air багажлар кейинроқ етказиб берилишини маълум қилди. Аввалроқ ушбу авиакомпаниянинг Истанбул - Тошкент рейси 3 соатга кечиккан ва ҳолат юзасидан узр сўралганди. 

Истанбулдан Фарғонага учган йўловчиларнинг 100 га яқин багажи қолдириб кетилди

Centrum Air авиакомпаниясининг Истанбулдан Фарғонага учган йўловчиларининг багажлари қолдириб кетилди. Авиакомпания багажлар кейинроқ етказиб берилишини маълум қилди.

C6 316 Истанбул—Фарғона рейсида ҳаво кемасига юк ортишда эксплуатацион чекловлар жорий этилди. Қарор парвозлар хавфсизлиги талабларига қатъий мувофиқ равишда қабул қилинди. Шу сабабли 99 дона багаж ушбу рейс билан манзилга етказилмади.

Бунинг ортидан йўловчилар норозилик билдиргани акс этган видеолар ижтимоий тармоқларда тарқалди.

“Ушбу вазият таъсир қилган барча йўловчилардан чин дилдан узр сўраймиз. Багажсиз учиб келиш қанчалик ноқулай ва ёқимсиз эканини тушунамиз. Авиакомпания багажларни имкон қадар тезроқ етказиб бериш учун барча саъй-ҳаракатларни амалга оширмоқда”, дейилади авиакомпания хабарида.

Дастлабки маълумотларга кўра, багажлар 5 октябрь куни соат 22:00 да Фарғона аэропортига етказилади.

Йўловчилардан багаж биркаларини сақлаб қўйиш, барча саволлар бўйича Фарғона аэропортининг багаж бўлимига мурожаат қилишлари сўралди.

Аввалроқ ушбу авиакомпаниянинг Истанбул - Тошкент рейси 3 соатга кечиккан ва ҳолат юзасидан узр сўралганди.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid