platina.uz
Жамият

Тезкор тадбирларда 2 кгга яқин наркотикни сақлаб келган жиноий гуруҳ аъзолари ушланди

ИИВ тезкор қидирув департаменти ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан “Қорадори–2026” кенг қамровли тезкор-профилактик тадбирлари ўтказилди. 

Тезкор тадбирларда 2 кгга яқин наркотикни сақлаб келган жиноий гуруҳ аъзолари ушланди

Тошкент вилояти ҳамда Тошкент шаҳрининг Сергели ва Юнусобод туманларида қарийб 2 килограмм гиёҳвандлик воситалари ноқонуний тарқатилишининг олди олинди.

ИИВ тезкор қидирув департаменти ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан “Қорадори–2026” кенг қамровли тезкор-профилактик тадбирлари ўтказилди.

Дастлаб, 1961 ва 1965 йилларда туғилган ака-ука (муқаддам судланган) Бектемир тумани ҳудудида яширилган 500 гр мефедрон моддасини олаётганда ушланди.

Тезкор тадбир давом эттирилиб, Юнусободда яшовчи 1992 йилда туғилган фуқаро машинасидан 500 гр, яшаш хонадонидан 200 гр мефедрон ашёвий далил сифатида олинган.

Гуруҳнинг яна бир закладчик бўлган аъзоси 50 ггр мефедрон билан, 2008 йилда туғилган қиз эса 280 гр алфа FVP, 300 гр мефедрон билан ушланди.

Мазкур ҳолатлар юзасидан ЖКнинг 273-моддаси 6-қисми, "а" банди билан иш очилди.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid