Саида Мирзиёева Янги Тошкентдаги қурилишлар билан танишди
Президент Администрацияси раҳбари тадбиркорларни ушбу ҳудудга алоҳида эътибор қаратишга, сармоя киритиш ва бизнес йўлга қўйишга чақирди.

Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Янги Тошкентдаги қурилиш жараёнлари билан танишди.
Ҳудудда замонавий бино ва иншоотлар қурилиш жараёни кетмоқда.

Британиялик меъморлар томонидан пухта ва узоқни кўзлаб ишлаб чиқилган шаҳар концепцияси келгуси ўн йилликлар учун мустаҳкам асос яратди.

"Пойдевор қўйилди, бироқ шаҳaрнинг эртанги куни қандай бўлиши энди бевосита ўзимизга боғлиқ.
Айнан шунинг учун тадбиркорларимиз Янги Тошкентга алоҳида эътибор қаратишларини истардим. Бу ерга сармоя киритинг, қурилиш қилинг, ўз бизнесингизни йўлга қўйинг. Мазкур масканнинг истиқболи ва имкониятлари беқиёс", дейди ПА раҳбари.

