Пентагон: Эронга қарши урушда 800 дан ошиқ АҚШ аскари яраланди
Ҳалок бўлганлар сони эса 18 нафарни ташкил этган.

28 февралдан бери Эронга қарши ҳарбий операцияларда яраланган АҚШ ҳарбий хизматчилари сони 800 дан ошди. Пентагон бу бўйича тегишли маълумотларни эълон қилди.
8 сентябр ҳолатига кўра, жами 820 нафар АҚШ ҳарбий хизматчиси турли даражадаги жароҳат олган, улардан 18 нафари вафот этган.
Сўнгги ҳисоботда июль ойига нисбатан 26 та ўлим ҳолати кўрсатилган.
Аввалроқ АҚШ бешта Эрон танкерини йўқ қилгани, Теҳрон Иорданияга ракета зарбалари бергани хабар қилинганди.
