Норвегия қироли Ҳаралд V вафот этди
Ҳаралд V вафотидан кейин Норвегия тахти унинг ягона ўғли Хоконга ўтади.

Норвегия қироли Ҳаралд V кам учрайдиган қон касаллиги туфайли 89 ёшида вафот этди.
Ҳаралд V 35 йил давомида тахтни бошқарди. У XIV асрдан бери Норвегия ҳудудида туғилган биринчи қирол бўлди.
У 1937 йил 21 февралда туғилган. 1957 йилда валиаҳд шаҳзодага айланди, 1991 йил январ ойида эса отаси Олав V вафотидан сўнг тахтга ўтирди.
Қирол спортдаги ютуқлари билан ҳам танилган эди. У елканли спорт бўйича Олимпия ўйинларида уч марта Норвегия шарафини ҳимоя қилган.
Сўнгги йилларда қиролнинг саломатлиги ёмонлашиб, 2024 йил апрель ойидан бошлаб оммавий тадбирлардаги иштирокини сезиларли даражада камайтирган эди.
2026 йил 17 августда Ҳаралд шифохонага ётқизилди, шундан сўнг унинг ўғли Хокон вақтинчалик регент вазифасини бажарди.
Ҳаралд V вафотидан кейин Норвегия тахти унинг ягона ўғли Хоконга ўтади. Марҳум қиролнинг ортидан рафиқаси қиролича Соня, қизи Марта Луиза, ўғли Хокон ва олти нафар набираси қолди.
