Саида Мирзиёева Хитой ташқи ишлар вазири билан учрашди
Савдо, иқтисодиёт, инвестиция ва маданий алоқалар каби устувор йўналишлардаги муносабатлар ривожи муҳокама қилинди.

Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Пекинда Хитой ташқи ишлар вазири билан учрашди.
Мирзиёева Хитой Коммунистик партияси Марказий Қўмитаси Сиёсий бюроси аъзоси, ХКП МҚ Ташқи ишлар бўйича комиссияси девони раҳбари, Хитой ташқи ишлар вазири Ван И билан учрашув самимий ва дўстона руҳда ўтганини таъкидлаган.

Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги стратегик шериклик янги босқичга кўтарилиб, кенг имкониятлар эшиклари очилмоқда. Шу нуқтаи назардан савдо, иқтисодиёт, инвестиция ва маданий алоқалар каби устувор йўналишлардаги муносабатлар ривожини муҳокама қилиш алоҳида аҳамият касб этди.
Суҳбат чоғида глобал масалалар бўйича умумий қарашларни шакллантиришга алоҳида тўхталиб ўтилган.
Саида Мирзиёева Ван Ига илиқ ва мазмунли суҳбат учун миннатдорлик билдирди.
