Саида Мирзиёева Хитой парламенти раҳбари билан учрашди
Учрашувда Ўзбекистон ва Хитой раҳбарлари ўртасидаги изчил мулоқот натижасида сўнгги йилларда икки давлат муносабатлари мустаҳкамланиб бораётгани қайд этилди. Парламентлараро ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Пекин шаҳрида Хитой Коммунистик партияси Марказий қўмитаси Сиёсий бюроси Доимий қўмитаси аъзоси, Бутунхитой халқ вакиллари кенгаши Доимий қўмитаси раиси Чжао Лэцзи билан учрашди.
Учрашувда Ўзбекистон ва Хитой раҳбарлари ўртасидаги изчил мулоқот натижасида сўнгги йилларда икки давлат муносабатлари мустаҳкамланиб бораётгани қайд этилди. Шунингдек, парламентлараро ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Томонлар транспорт, савдо, таълим ва маданият соҳаларидаги қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш масалаларига эътибор қаратди.

Саида Мирзиёева Хитой томонининг Ўзбекистон билан ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган саъй-ҳаракатларини юқори баҳолаб, белгиланган қўшма режаларни изчил амалга ошириш муҳимлигини таъкидлади.
