platina.uz
Иқтисод

Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасида қатор қўшма лойиҳаларга старт берилди

Улар орасида банк соҳасидаги ҳамкорлик, замонавий қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, таълим муассасаларини ташкил этиш, автомобилларга ёқилғи қуйиш инфратузилмасини барпо этиш ва бошқалар бор. 

Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасида қатор қўшма лойиҳаларга старт берилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев қўшма лойиҳаларга старт бериш маросимида иштирок этдилар.

Сўнгги йилларда икки мамлакат ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатлари изчил мустаҳкамланиб, савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорлик янги босқичга кўтарилди.

Маросим доирасида банк соҳасидаги ҳамкорлик, замонавий қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, таълим муассасаларини ташкил этиш, автомобилларга ёқилғи қуйиш инфратузилмасини барпо этиш, йирик туристик ва турар жой мажмуаларини қуриш, минерал хомашёни қайта ишлаш ва боғдорчиликни ривожлантиришни назарда тутувчи қўшма лойиҳаларга старт берилди.

Тадбир иштирокчилари ҳудудлардаги лойиҳа майдонларидан онлайн алоқага чиқиб, амалга оширилаётган ишлар ҳақида ахборот бердилар.

Янги қўшма лойиҳалар икки мамлакат ишбилармон доиралари ўртасидаги кооперацияни янада кенгайтириш, ўзаро инвестициялар ҳажмини ошириш, янги иш ўринлари яратиш ва иқтисодий ҳамкорликни аниқ амалий мазмун билан бойитишга хизмат қилиши қайд этилди.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid