Малайзия бош вазири шифохонага ётқизилди
Анвар Иброҳим Малайзия ҳукуматига 2022 йилдан буён раҳбарлик қилади. У 79 ёшни қарши олган.

Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳим шифохонага ётқизилди. Унинг шифохонага ётқизилиши чурра операцияси сабаб режали тарзда амалга оширилди, дейди шифокорлар Reuters агентлигига.
Анвар Иброҳим икки кун давомида кузатув остида қолади.
"У ҳозирда физиотерапия муолажаларини ўтамоқда ва унинг соғайишини кузатаётган тиббий мутахассислар гуруҳи назорати остида", дейилади шифокорлар баёнотида.
Малайзия Бош вазири 79 ёшда. Reuters хабар беришича, жаноб Иброҳим бел оғриғи туфайли 2025 йил ноябр ойида Пахангга сафарини бекор қилган.
Доимий текширувдан ўтгандан сўнг, унинг соғлиғи яхши эканлиги тасдиқланди. Анвар Иброҳим Малайзия ҳукуматига 2022 йилдан буён раҳбарлик қилади.
