platina.uz
Жамият

Халқ қабулхонасига мурожаат қилган мингдан ошиқ беморга тезкор даволаниш ваучери берилди

Республика бўйлаб даволаш ва жарроҳлик амалиётларини ташкил этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар доирасида 12 650 нафар бемор даволаниш учун рўйхатга олинди. 

Халқ қабулхонасига мурожаат қилган мингдан ошиқ беморга тезкор даволаниш ваучери берилди

Президентнинг 2026 йил 21 майдаги ПҚ-196-сон қарорида беморларда тиббий текширув, даволаш ва жарроҳлик амалиёти ўтказилиши белгиланган.

Бугунги кунгача ушбу масалада ёрдам сўраб Президент Халқ қабулхонасига мурожаат йўллаган фуқаролар орасидан кечиктириб бўлмайдиган 1076 нафар бемор ваучерлар билан таъминланди.

Шундан 629 нафар беморга ёрдам кўрсатилган, 449 нафари рўйхатга олинган ва 180 нафари даволанишда.

Республика бўйлаб даволаш ва жарроҳлик амалиётларини ташкил этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар доирасида 12 650 нафар бемор даволаниш учун рўйхатга олинди. Улардан 10 190 нафари (80,5 фоиз)га ваучер етказилди. Шунингдек, 1 076 нафар фуқаро Президент Халқ қабулхонаси орқали мурожаат қилган.


Ҳозирга қадар 6 743 нафар (66,1 фоиз) бемор учун даволаниш йўлланмалари расмийлаштирилди. Натижада 4 718 нафар (37,5 фоиз) бемор даволаниб, соғайган ҳолда шифохоналардан чиқарилди.

Дастур доирасида жами 1 594 нафар беморга 24,1 миллиард сўмлик даволаш хизматлари кўрсатилди.

Болалар жарроҳлиги йўналишида 5 200 нафар болага йўлланма берилди, 5 184 нафари шифохонага ётқизилди ва 4 405 нафар болада жарроҳлик амалиёти муваффақиятли ўтказилди.

Онкологик, гематологик ва онкогематологик касалликларга чалинган беморларни даволаш бўйича 1 351 нафар беморга йўлланма расмийлаштирилди. Улардан 1 304 нафари шифохонага ётқизилиб, 341 нафар беморда мураккаб жарроҳлик амалиётлари амалга оширилди.

Бундан ташқари, жигар ва буйрак трансплантацияси йўналишида 198 нафар бемор шифохонага ётқизилди ҳамда 114 нафар беморда трансплантатсия операцияси муваффақиятли бажарилди.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid