platina.uz
Маданият

Тошкент модернизмининг 10 та биноси ЮНЕСКО Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилди

Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева буни Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги муҳим ютуғи дея таъкидлаб, сўнгги 25 йил ичида мамлакат томонидан тақдим этилган миллий номинация илк бор ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатидан жой олганини қайд этди.

Тошкент модернизмининг 10 та биноси ЮНЕСКО Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилди

Жанубий Кореянинг Пусан шаҳрида 19–29 июль кунлари ўтказилаётган ЮНЕСКО Бутунжаҳон мероси қўмитасининг 48-сессиясида Тошкент модернизмига оид 10 та меъморий иншоотни ЮНЕСКО Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритиш тўғрисида қарор қабул қилинди. Мажлисда Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ҳамда ЮНЕСКО ишлари бўйича Миллий комиссия делегацияси иштирок этди.

Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритиш учун тақдим этилган 30 та янги номинация орасида Ўзбекистоннинг “Тошкент модернизм меъморчилиги. Марказий Осиёда замонавийлик ва анъаналар” миллий номинацияси ҳам кўриб чиқилди. Ушбу номинация XX асрнинг иккинчи ярмида барпо этилган модернизм архитектурасининг энг ёрқин намуналарини қамраб олиб, жамоат, маданий, турар жой ва муҳандислик иншоотларининг турли тоифаларига мансуб 10 та ноёб объектни бирлаштиради.

“Таъкидлаш жоизки, сўнгги 25 йилда Ўзбекистон томонидан тақдим этилган миллий номинация илк бор шундай юксак мақомга сазовор бўлди.

Бу фақатгина бир нечта бинонинг эмас, зилзиладан кейинги Тошкентнинг қайта бунёд этилиши билан боғлиқ бутун бир даврнинг эътирофидир. Ўша йиллари пойтахтимиз замонавий архитектура, Марказий Осиё анъаналари ва ўзига хос иқлим хусусиятларини мужассам этган буткул янги ва бетакрор қиёфа касб этган.

Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги навбатдаги ғалабаси – бой меъморий меросимизни асраб-авайлаш, келажак авлодга безавол етказиш йўлидаги яна бир муҳим қадам хайрли ва бардавом бўлсин”, - деди Саида Мирзиёева

Объектлар рўйхати

Ўзбекистон тарихи давлат музейи, 1968−1970 йиллар.

Халқлар дўстлиги санъат саройи, 1970 йилларнинг иккинчи ярми — 1981 йил.

Ўзбекистон давлат санъат музейи, 1967−1974 йиллар.

Ўзбекистон санъат музейи таъмир ишлари сабабли ёпилди – Ўзбекистон  янгиликлари – Gazeta

Тошкент давлат цирки, 1965−1975 йиллар.

Ўзбекистон бадиий академиясининг Марказий кўргазмалар зали (Рассомлар уюшмаси кўргазмалар зали), 1972−1974 йиллар.

Ўзбекистон кино санъати саройи (собиқ Алишер Навоий номидаги кино саройи, аввалги собиқ “Панорама” кинотеатри), 1962−1964 йиллар.

“Эски жува” бозори (Чорсу), 1983−1990 йиллар.

“Космонавтлар” метро бекати, 1982−1984 йиллар.

Тошкент вилоятидаги “Қуёш” гелиомажмуаси, 1981−1987 йиллар.

“Марварид” (“Жемчуг”) турар жой биноси, 1975−1985 йиллар.

Жильцы знаменитого дома "Жемчуг" в Ташкенте обратились к Мирзиёеву. Их дом  постепенно разрушается и никому до этого нет дела , Новости Узбекистана
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid