Қозоғистон Ўзбекистонга янги элчи тайинлади
Ерали Тугжанов 2024 йил май ойидан бери Қозоғистон Бош вазирининг маслаҳатчиси лавозимида ишлаб келган.

Қозоғистон Президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев Ерали Тугжановни Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси этиб тайинлади.
Тегишли фармон давлат раҳбари томонидан имзолади.
Янги тайинловдан олдин Ерали Тугжанов 2024 йил май ойидан бери Қозоғистон Бош вазирининг маслаҳатчиси лавозимида ишлаб келган.
У 2022 йил октябр ойидан бери элчихонани бошқариб келаётган Бейбут Атамқуловнинг ўрнини эгаллайди.
