platina.uz
Жамият

Андижонда сув ва оқова сув тизимларини реконструкция қилиш ишлари бошланди

Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева томонидан Андижон вилоятида ўтказилган ўрганишлар якуни бўйича давлат раҳбарига батафсил ахборот берилди. 

Андижонда сув ва оқова сув тизимларини реконструкция қилиш ишлари бошланди

Андижонда сув ва оқова сув тизимларини реконструкция қилиш ишлари бошланди.

Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева томонидан Андижон вилоятида ўтказилган ўрганишлар якуни бўйича давлат раҳбарига батафсил ахборот берилди.

Мавжуд ҳолат юзасидан шахсан Президент Шавкат Мирзиёев томонидан берилган тезкор ва қатъий топшириқ асосида, бугуннинг ўзидаёқ ҳудудда кенг кўламли қурилиш ва таъмирлаш ишларига старт берилди.

Хусусан, 1980-йилларда барпо этилган ҳамда кўплаб хонадонлар ва ташкилотлар таъминотига дахлдор бўлган Андижон шаҳрининг Бобуршоҳ ва Олтинкўл кўчаларидаги магистрал сув ва оқова тизимларини қайта қуриш учун Президент 98,9 млрд сўм маблағ ажратдилар.

Белгиланган вазифалар ижроси, маблағларнинг мақсадли йўналтирилиши ва қурилиш ишларининг сифати Президент Администрацияси томонидан қатъий назоратга олинди.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid