platina.uz
Сиёсат

“Одамлар турмушини яхшилашга қаратилган ўзгаришлар ўн йиллаб чўзилмаслиги керак” — Саида Мирзиёева

Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева 24 июн куни Андижон вилоятида зудлик билан эътибор қаратилиб, янгиланиши талаб этилаётган бир нечта ижтимоий объектларга ташриф буюрди.

“Одамлар турмушини яхшилашга қаратилган ўзгаришлар ўн йиллаб чўзилмаслиги керак” — Саида Мирзиёева

Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева 24 июн куни Андижон вилоятида зудлик билан эътибор қаратилиб, янгиланиши талаб этилаётган бир нечта ижтимоий объектларга ташриф буюрди.

Жумладан, Олтинкўл туманидаги “Кўмакай” оилавий поликлиникаси биносидан 1988 йилдан буён фойдаланиб келинмоқда. У бугунги кун тиббиёт стандартларидан анча орқада қолган.

Ташриф давомида 9-сонли боғча ва 36-сонли мактабда ҳам кўздан кечирилди. Боғча 1970 йилларда қурилган оромгоҳ ўрнида жойлашган. Мактаб биноси ундан ҳам эски — 1960 йилда барпо этилган бўлиб, сиғими ўқувчилар сонига мос келмайди. Шу сабабли, ҳар икки объект янгидан қурилади.

“Гап тиббиёт ва таълим ҳақида кетар экан, шифокор ва ўқитувчининг иш жойи, яратилган шароит, фарзандини мактаб ёки боғчага кузатаётган ота-онанинг кўнгли тўқ бўлиши — энг муҳим, биринчи галдаги масаладир. Одамлар турмушини яхшилашга қаратилган ўзгаришлар ўн йиллаб чўзилмаслиги керак. Жараённи тезлаштириш, аниқ ва сезиларли натижа тез фурсатда амалда кўриниши лозим”, — дея таъкидлади Саида Мирзиёева.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid