Ўзбекистон гуруҳида сенсация: Португалия Конгони юта олмади
Португалия Жоао Невеснинг тезкор голи эвазига ҳисобни очди, лекин тайм охирида гол ўтказиб юборди.

2026 йилги ФИФА жаҳон чемпионатида Португалия ва Конго Демократик Республикаси ўртасидаги ўйин сенсацион натижа билан якунланди.
K гуруҳининг биринчи ўйини Техас штатининг Хюстон шаҳридаги NRG стадионида бўлиб ўтди ва 1:1 ҳисобида дуранг натижа билан якунланди.
Португалия Жоао Невеснинг тезкор голи эвазига ҳисобни очди. Конголик Иоанн Висс ҳисобни тенглаштирди.
Ҳужумчи ва Португалия терма жамоаси сардори Криштиану Роналду Аргентина терма жамоаси Лионел Мессидан кейин олтинчи Жаҳон чемпионатида ўйнаган иккинчи ўйинчи бўлди. 41 ёшли ҳужумчи Конго Демократик Республикасига қарши тўлиқ ўйин ўтказди.
Дуранг иккала жамоага ҳам биттадан очко тўплаш имконини берди. Гуруҳнинг иккинчи ўйини Ўзбекистон ва Колумбия ўртасида кечади.
