platina.uz
Жамият

АҚШга юбориш эвазига 22 минг доллар сўраган шахс ушланди

У мансабдор танишлари орқали виза олиб бериш ва бунинг учун зарур бўладиган барча ҳужжатларни расмийлаштириш эвазига пул талаб қилган. 

АҚШга юбориш эвазига 22 минг доллар сўраган шахс ушланди

АҚШ ва Жанубий Кореяга ноқонуний юборишни ваъда қилган шахслар ушланди.

Ноқонуний миграцияга қарши курашиш йўналишида Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ва Ички ишлар органлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди.

Тошкент вилояти Чиноз туманида яшовчи 1969 й.т., муқаддам бир неча маротаба судланган шахс пойтахтда истиқомат қилувчи 2001 й.т. фуқаронинг ишончига кирган. У мансабдор танишлари орқали уни Америка Қўшма Штатларига ишчи виза асосида юбориш ва бунинг учун зарур бўладиган барча ҳужжатларни расмийлаштириб бериш эвазига 22 минг АҚШ доллари талаб қилиб, олдиндан 5 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Андижон вилоятида қайд этилган ҳолатда эса Избоскан туманида яшовчи 1993 й.т. шахс асакалик 26 ёшли фуқаронинг ишончига кириб, ўзининг мансабдор танишлари орқали унга ишчи виза тайёрлатиш ҳамда Жанубий Кореяга ишга юбориш эвазига 6 минг АҚШ доллари талаб қилиб, олдиндан 3 минг АҚШ доллари олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан унинг ноқонуний ҳаракатига чек қўйилди.

Терговга қадар текширув давомида, у муқаддам 1999 й.т. бошқа бир фуқарони ҳам Жанубий Кореяга ишга юборишни ваъда қилиб, пул олганлиги маълум бўлди.

Ҳозирда ҳар икки ҳолат бўйича қонунбузарларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid