6 мингдан ортиқ кучли таъсир қилувчи дори воситалари мусодара қилинди
Фарғона шаҳрида яшовчи фуқаро келгусида сотиш мақсадида ўз хонадонида 3580 дона “Регапен” кучли таъсир қилувчи дори воситаларини сақлаётганлиги аниқланган.

6 мингдан ортиқ кучли таъсир қилувчи дори воситалари мусодара қилинди.
Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Ички ишлар ва Божхона органлари билан ҳамкорликда тезкор-қидирув тадбирлари ўтказилди.
Тадбирлар давомида Фарғона шаҳрида истиқомат қилувчи 1974 й.т. фуқаро келгусида сотиш мақсадида ўз яшаш хонадонида 3580 дона “Регапен” кучли таъсир қилувчи дори воситаларини сақлаётганлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинди.

Бошқа ҳолатда эса “Қўқон – Тошкент” йўналишида ҳаракатланаётган, Қўқон шаҳрида яшовчи 1990 й.т. шахс бошқарувидаги “Ласетти” русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб текширилганда, унинг салон қисмига 2520 дона “Регапен” дори воситалари хуфиёна тарзда яшириб қўйилганлиги маълум бўлди.
Ҳозирда ҳар икки ҳолат бўйича қонунбузарларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
