Аҳмадбек Юсупов Олий аттестация комиссияси раиси лавозимидан озод этилди
Президент ҳузуридаги тақдимотда ушбу комиссия Фанлар академияси тизимига ўтказиши белгиланганди.

Ҳукумат қарори билан Аҳмадбек Таджиевич Юсупов Олий аттестация комиссияси раиси лавозимидан озод этилди.
Юсупов ОАК раиси лавозимида 2015 йил 11 ноябрдан буён ишлаб келаётган эди.
Апрел ойи бошида Фанлар академияси президенти Шавкат Аюпов ОАК фаолиятини танқид қилган, комиссия унинг фикрларига раддия берганди.
25 май куни Шавкат Аюпов ўз таклифларини давлат раҳбари ҳузурида тақдимот қилди. Йиғилишда Олий аттестация комиссиясини Олий таълим вазирлигидан Фанлар академияси тизимига ўтказиши белгиланди.
