platina.uz
Иқтисод

“Солиқ хизмати фидойиси” кўкрак нишони таъсис этилади

Солиқ қўмитаси ҳузурида Солиқ олий мактаби ташкил этилади. 

“Солиқ хизмати фидойиси” кўкрак нишони таъсис этилади

“Солиқ хизмати фидойиси” кўкрак нишони таъсис этилади.

“Солиқ органлари фаолиятини институционал жиҳатдан такомиллаштириш ва солиқ маъмуриятчилигида замонавий ёндашувларни жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–95-сон, 19.05.2026 й.) қабул қилинди.

Фармонга кўра, 2027 йил 1 январдан:

- қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар бўйича солиқ ваколатли органларнинг солиқ органларига тақдим этган маълумотлари асосида ҳисоблаб чиқарилади ва солиқ тўловчи томонидан солиқ ҳисоботини тақдим этиш мажбурияти бекор қилинади;

- жисмоний шахсларнинг ипотека кредитларини қоплашга йўналтирилган даромадлари бўйича солиқ имтиёзларини қўллаш проактив тартибда амалга оширилади. Бунда имтиёз қўллаш натижасида юзага келган ортиқча сумма жисмоний шахснинг мурожаатига асосан 10 иш куни ичида қайтарилади.

2027 йилдан 1 январдан аввалги йилнинг 1 июл ҳолатига кетма-кет келадиган охирги 12 ойлик давр бўйича тўланган солиқлар, йиғимлар ва давлат божи, шунингдек, солиқ бўлмаган тўловлари ҳажми БҲМнинг 500 минг бараваридан ортиқ корхоналар ва тижорат банклари ўта йирик солиқ тўловчилар деб эътироф этилади.

2026/2027 ўқув йилидан бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларида кадрлар тайёрлаш мақсадида Солиқ қўмитаси ҳузурида Солиқ олий мактаби ташкил этилади.

2027 йил 1 январдан солиқ соҳасида алоҳида ташаббус кўрсатган, солиқ тизими ривожига ҳисса қўшган шахсларни рағбатлантириш мақсадида “Солиқ хизмати фидойиси” кўкрак нишони таъсис этилади.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid