Россия ядровий қуролларни қўллаш бўйича машқлар ўтказади
Машқларда 64 мингдан ортиқ ҳарбий хизматчилар ва 7800 дан ортиқ техника, 200 дан ортиқ ракета учириш мосламалари, сув ости кемалари иштирок этади.

Россия ядровий қуролларни қўллаш бўйича машқлар ўтказади.
19-21 май кунлари Россия Қуролли Кучлари "тажовуз таҳдиди остида ядровий кучларни тайёрлаш ва улардан фойдаланиш бўйича" машқ ўтказади. Россия Мудофаа вазирлиги хабар беришича, унда Стратегик Ракета Кучлари ва узоқ масофали авиация иштирок этади.
"2026 йил 19-21 май кунлари Россия Қуролли Кучлари тажовуз таҳдиди остида ядровий кучларни тайёрлаш ва улардан фойдаланиш бўйича машқ ўтказади", дейилади баёнотда.
Машғулотларда Стратегик Ракета Кучлари, Шимолий ва Тинч океани флотлари, Узоқ масофали авиация қўмондонлиги ва Ленинград ва Марказий ҳарбий округларининг баъзи кучлари иштирок этади.
Машқларда 64 000 дан ортиқ ҳарбий хизматчилар ва 7800 дан ортиқ техника, жумладан, 200 дан ортиқ ракета учириш мосламалари, 140 дан ортиқ самолётлар, 73 та ер усти кемалари ва 13 та сув ости кемалари иштирок этади.
Машқлар, шунингдек, Беларус Республикаси ҳудудида жойлаштирилган ядровий қуролларни биргаликда ўқитиш ва улардан фойдаланишни машқ қилишни ҳам ўз ичига олади.
Мазкур хабарлар фонида Украина ўз иттифоқчиларини Россияга босимни оширишга чақирди.
