platina.uz
Сиёсат

Шавкат Мирзиёев Туркистон шаҳрида Садир Жапаров билан учрашди

Энергетика ва транспорт соҳаларидаги йирик лойиҳаларни,  “Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон” темир йўли қурилишини жадаллаштириш чоралари муҳокама қилинди. 

Шавкат Мирзиёев Туркистон шаҳрида Садир Жапаров билан учрашди

Туркистон шаҳрида бўлиб ўтаётган Туркий давлатлар ташкилотининг норасмий саммити доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаровнинг учрашуви бўлиб ўтди.

Самимий мулоқотда Ўзбекистон – Қирғизистон дўстлик, яхши қўшничилик ва кенг қамровли стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.

Ўзаро савдо ҳажми жадал ўсиб, саноат, қишлоқ, сув хўжалиги ва бошқа устувор соҳаларда кооперация лойиҳалари илгари сурилаётгани мамнуният билан қайд этилди. Маданий-гуманитар алмашинувлар кенгайиб бормоқда.

Олий даражада эришилган келишувларни амалга ошириш масалалари, энергетика ва транспорт соҳаларидаги йирик минтақавий лойиҳаларни, шу жумладан, “Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон” темир йўли қурилишини жадаллаштириш чоралари муҳокама қилинди.

Шунингдек, етакчилар минтақавий кун тартибининг муҳим жиҳатлари юзасидан фикр алмашдилар ва бўлажак олий даражадаги тадбирлар режасини кўриб чиқдилар.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid