Стратегик ривожланиш ва ислоҳотлар агентлиги директори тайинланди
Бунгача Абдулла Абдуқодиров ушбу агентлик директорининг биринчи ўринбосари эди.

Абдуқодиров Абдулла Мамасаатович Президент ҳузуридаги Стратегик ривожланиш ва ислоҳотлар агентлиги директори вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
Абдулла Абдуқодиров – иқтисодиёт фанлари доктори. 2022 йилдан буён агентлик директорининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.
Агентликнинг аввалги директори Рахматов Баходир Бахтиёрович шу йил февралда лавозимидан озод этилганди.
